Ўзбекистон мактаб директорлари ва мутахассислари Кембрижда халқаро ўқув дастурларида иштирок этмоқда
Май 16, 2025. 12:51 • 33 сония
• 80
ЛОНДОН, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон мактаб директорлари ва мутахассислари учун жорий йилнинг 14-21 май кунлари Кембрижда ўқув дастурлари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур дастурлар "Cambridge University Press & Assessment" билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ўқув дастурлари доирасида етакчилик ва раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда мактаб муҳитини яхшилаш учун коучинг ва менторлик маданиятини шакллантириш каби йўналишларда амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, тингловчилар "Cambridge International School" мақомини олиш жараёнларига бағишланган сессияларда қатнашяпти.
Дастурлар якунида иштирокчиларга халқаро сертификатлар берилади. Энг муҳими иштирокчилар ўз муассасаларида келгусида қўллаш мумкин бўлган амалий кўникмаларга эга бўладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди