Logo

Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Польшанинг Ягеллон университети ўртасида академик алоқалар йўлга қўйилади

Май 14, 2025. 07:18 • 56 сония

102
Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Польшанинг Ягеллон университети ўртасида академик алоқалар йўлга қўйилади

ВАРШАВА, 14 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Польшанинг Ягеллон университети проректори, профессор Ярослав Горняк ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Изабела Зависка билан учрашув бўлиб ўтди , деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мамлакатларимиз ўртасида таълим, илм-фан ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Польша томони Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Ўзбекистон-Польша ректорларининг иккинчи форуми якунлари ва академик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мумкин бўлган қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида проректор Ярослав Горняк Ўзбекистоннинг қатор олий таълим муассасалари билан ўқитувчилар алмашинуви, қўшма ёзги курслар ва илмий лойиҳалар орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Ягеллон университетининг Шарқшунослик институти ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш – археология, диншунослик, шарқ тилларига эътибор қаратиш ҳамда "Эрасмус+" ва "Horizon Europe" дастурларида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ЖИДУ ва Ягеллон университети халқаро муносабатлар факультетлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этиш ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш