Logo

Ўзбекистон ва Ўмон давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Октябрь 25, 2024. 16:30 • 28 сония

212
Ўзбекистон ва Ўмон давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

МАСКАТ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатик миссия раҳбарияти Ўмон меҳнат вазири Махад Баавин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. 

Мулоқот чоғида  Ўмон томони юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Ўмон ўртасида муносабатларнинг ҳолати билан таништирилди.


Ўзбекистон-Ўмон алоқаларини ривожлантириш доирасида, жумладан давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу йўналишда тажриба алмашиш  икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.


Томонлар соҳа мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалалари ҳақида ҳам  фикр алмашдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш