Logo

Ўзбекистон ва Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

Ноябрь 01, 2025. 10:06 • 47 сония

51
Ўзбекистон ва Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Гуанчжоу шаҳридаги "The Hong Kong University of Science and Technology" (HKUST) президенти Лио Ни бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур сафар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан уюштирилди.

Хитой томони Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, "Янги Ўзбекистон" университети, Тошкент давлат транспорт университет раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Уларда илм-фан, таълим йўналишларидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳамда "Марказий Осиё сунъий интеллект" уюшмаси вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида АКТ, сунъий интеллект, саноат тармоқларини рақамлаштириш каби йўналишларда қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, профессор ва талабалар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тренинг курсларини ташкил этиш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш