Қорақалпоғистон делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида самарали музокаралар ўтказди
Май 29, 2025. 12:54 • 2 дақ
• 103
АБУ-ДАБИ, 29 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 20-23 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегацияси амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида БААнинг Абу-Даби, Дубай ва Рас ал Ҳайма амирликларидаги давлат ташкилотлари, фондлар, етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Жумладан, Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори Абдулла Аҳмад Ал-Мандус билан кечган суҳбат чоғида метеорологик ва иқлимий кузатувлар базасини яратиш, Оролбўйи ҳудудининг қурғоқчил иқлими шароитида ёғингарчиликни модификациялаш технологияларини жорий этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Томонлар "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиши ва Миллий метеорология маркази масъулларининг Ўзбекистон, жумладан, Қорақалпоғистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.
"2 Point Zero", "Burjeel holdings", "Life Pharma", "Tatweer Holding", "Халифа бин Зоид Ол Наҳаён" ва Абу-Даби тараққиёт фондлари, "ADQ" , "ADNOC Gas", "ENOC" ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) билан ўтказилган учрашувлар натижасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали мулоқотлар натижасида қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Амирликлар томони Қорақалпоғистондаги мавжуд конларда ҳамкорликда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва экологик хавфсиз ўзлаштириш, икки мамлакат университетлари ҳамда илмий муассасалари билан биргаликда қўшма тадқиқот марказлари ва кадрлар тайёрлаш дастурларини ташкил этиш, энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, тиббиёт йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди