Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси Татаристон Республикаси раиси томонидан қабул қилинди
Ноябрь 29, 2024. 11:13 • 47 сония
• 143
ҚОЗОН, 29 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири Расул Зарикеев бошчилигидаги делегация Қозон шаҳрига ташрифи давомида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Раис Рустам Минниханов делегацияни қутлаб, Қорақалпоғистон маданият кунлари доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ташкил этилгани ва "Қозондаги Шарқ бозори" халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Татаристон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида яқин муносабатлар юксак баҳоланиб, жорий йил май ойида Россия олий даражадаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ҳудудлараро форуми доирасида Қорақалпоғистон ва Татаристон ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, бизнес делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, туризм соҳасини оммалаштириш учун "roadshow" ва инфотурлар ўтказиш, талабалар таълимини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек тадбиркорлари ироқлик бизнесменларга ўз маҳсулотларини тақдим этди
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади