"Made in Uzbekistan" бренди остидаги чарм маҳсулотлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги халқаро кўргазмада намойиш этилди
Май 20, 2025. 20:47 • 2 дақ
• 61
ГУАНЧЖОУ, 20 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида "Ўзчармсаноати" уюшмаси ва мамлакатимиз компанияларининг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган "Guangzhou International Footwear, Leather and Industrial Equipment" кўргазмасида иштироки ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда 20 та мамлакатдан 1000 га яқин ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Кўргазмада чарм саноати, асбоб-ускуналар, соҳани янада ривожлантиришда инновацион ечимлар, маҳсулотлар таннархини камайтиришга оид ишланмалар намойиш этилди.
Ярмарка давомида ўтказилган тақдимотларда маҳаллий уюшма раҳбарлари Гуандун провинцияси чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва соҳанинг истиқболдаги ривожида хорижий корхоналар билан ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.
"Ўзчармсаноати" уюшмаси раиси Акбар Султонов бошчилигидаги делегация Хитойнинг етакчи компаниялари билан мулоқот ўтказди. Хусусан, "Nansha Economic Cooperation Association" ижрочи раиси Цуан Чжуян билан музокара ўтказди. Унда жорий йил октябрь-ноябрь ойида Донгуан ва Фошан шаҳарларидаги ишлаб чиқариш компанияларини Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
"China Footwear Association" уюшмаси президенти ўринбосари, "Guangdong Xinhaopan Group" компанияси раиси Суилун Лиу билан кечган мулоқотда уюшма аъзоларидан иборат делегацияларнинг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқиш ва Андижон вилоятидаги "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасида қўшма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида "Ўзчармсаноати" уюшмаси ва "Guangdong Xinhaopan Group" компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим имзоланди.
Шунингдек, кўргазмада давомида Ўзбекистон ва Гуандун компаниялари ўртасида чарм маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича бир қатор экспорт шартномалари имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди