Logo

"Марказий Осиё – Хитой" божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилувчи қулай форматдаги савдо-иқтисодий майдон

Июнь 17, 2025. 15:28 • 2 дақ

98
"Марказий Осиё – Хитой" божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилувчи қулай форматдаги савдо-иқтисодий майдон

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган иккинчи "Марказий Осиё – Хитой" саммити минтақадаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

2023 йил май ойида бўлиб ўтган биринчи саммитдан бери Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги икки томонлама савдо алоқалари барқарор ўсди.


Хусусан, икки томонлама товарлар ташқи савдо айланмаси йиллар кесимида 2022 йилда 38,6 миллиард АҚШ доллари, 2023 йилда 62,4 АҚШ доллари ва 2024 йилда рекорд даражадаги кўрсаткични қайд этиб, 85,3 миллиард АҚШ долларига етди.


Ўзбекистон ва Хитой ўзаро ташқи савдо айланмаси 2024 йил 12,5 миллиард долларни ташкил этиб, мамлакатимизнинг жами ташқи савдо айланмасига нисбатан қарийб 20 фоизни ташкил этди.


Ушбу юқори ўсиш динамикасининг асосий омилларидан бири божхона тартиботларини соддалаштириш ва ўзаро уйғунлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлардир. "Марказий Осиё – Хитой" формати доирасидаги учрашувларда божхона ҳамкорлиги савдо тўсиқларини камайтириш, юк ташиш вақтини қисқартириш ва минтақавий иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида шаклланди.


Мазкур савдо-иқтисодий майдон божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштириш, иштирокчи давлатлар ўртасида ягона ёки ўзаро мослашган тартиб-таомилларни жорий этиш, ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш, юкларни тез ва хавфсиз ўтказиш имконини берувчи механизмларни яратиш, божхона маълумотлари билан реал вақт режимида ўзаро алмашиш орқали хавфли юкларни аниқлаш ва контрабанданинг олдини олиш каби йўналишларни янада ривожланишига хизмат қилади.


Шунингдек, Ўзбекистон Божхона қўмитаси мазкур формат доирасида электрон декларацияни ривожлантириш ва "Paperless trade" тизимига ўтиш, қўшни давлатлар билан интеграциялашган назорат пунктларини ташкил этиш, Марказий Осиё мамлакатлари божхона хизматлари билан биргаликда контрафакт ва ноқонуний айланмага қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда савдо логистикаси ва транзит имкониятларини кенгайтириш орқали минтақавий савдони ривожлантириш йўналишларда фаолият юритмоқда.


Хусусан, ушбу саммит доирасида савдо ҳажмини 2030 йилга қадар истиқбол режа кўрсаткичини белгилаш, ўзаро тан олинган ваколатли иқтисодий оператор (VIO) дастурини жорий этиш ҳамда божхона ҳамкорлиги бўйича доимий ишчи гуруҳ ташкил этиш мақсадга мувофиқ.


Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат Марказий Осиё ва Хитой, балки бутун Евроосиё макони учун янги иқтисодий имкониятлар яратади ва глобал савдо тизимига ижобий ҳисса қўшади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш