28–29 июль кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўли қурилаётган объектларига ташриф буюради
Июль 28, 2026. 10:30 • 59 сония
• 46
БИШКЕК, 28 июль. /“Дунё” АА/. 28–29 июль кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Талантбек Солтобоев Қирғизистон ҳудудида қурилаётган “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўлининг асосий объектларига ташриф буюриб, қурилиш ишларининг бориши билан танишади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги ёзишича, ташриф доирасида томонлар Қирғизистон ҳудудида туннеллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш масалаларини кўриб чиқиб, ишларни бажариш суръатлари ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилади.
Шунингдек, вазирлар қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан фикр алмашади.
Агентлик таъкидлашича, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўл лойиҳаси стратегик аҳамиятга эга бўлиб, уч давлат ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, транзит имкониятларни кенгайтириш ва янги халқаро транспорт йўлагини яратишга қаратилгандир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси