Logo

Ўзбекистон ва Хитойнинг 5 та шаҳар ва туманлари ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатлари ўрнатилди

Август 18, 2025. 13:10 • 35 сония

179
Ўзбекистон ва Хитойнинг 5 та шаҳар ва туманлари ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатлари ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 18 август. / "Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг 5 шаҳар ва туманлари ҳамда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Қашғар префектурасининг шаҳар ва уездлари ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатлари ўрнатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотига кўра, давом этаётган 15-Қашғар Марказий ва Жанубий Осиё савдо ярмаркаси доирасида ўтказилган алмашинув конференция давомида биродарлашган ҳудудлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Жамладан, Қашқар округи ва Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани, Қашқар шаҳри ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Шачэ уезди ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри, шунингдек, Цзэпу уезди ва Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш