Бухоро вилояти ва Хитойнинг Жанубий провинциялари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ривожланмоқда
Июнь 22, 2025. 11:02 • 2 дақ
• 100
ГУАНЧЖОУ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациянинг Хитойнинг Гуандун провинциясига ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида бир қатор иқтисодий тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, "Guangdong General Chamber of Commerce ва Guangzhou International Cooperation Centre" ташкилоти билан биргаликда Гуанчжоу шаҳрида "Бухоро вилояти – Гуандун провинцияси: савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги" мавзусидаги бизнес-форум ўтказилди.
Унда қурилиш материаллари, текстиль, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида фаолият юритаётган 100 га яқин маҳаллий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Форум давомида ўтказилган тақдимотларда иштирокчиларга Бухоро вилоятининг инвестициявий салоҳияти ва унинг жозибадорлиги, ҳудудда яратилган қулай ҳамда хавфсиз ишбилармонлик муҳити, имтиёз ва преференциялар тизими, драйвер тармоқлар ҳамда истиқболли лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Бухоро вилоят делегацияси аъзолари "PK Environment", "Guangzhou Metro Group", "Guangzhou Public Transport Group", "Hangxiao Steel Structure" каби компаниялар ва йирик тармоқ уюшмалари мутасаддилари билан самарали музокаралар ўтказдилар.
Бўлиб ўтган учрашувларда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Хитой ишбилармон доиралари вакилларидан делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссияларни амалга оширишга келишиб олинди.
Шунингдек, ташриф доирасида провинциянинг Чжуншань шаҳрида электротехника ва "яшил" энергетика соҳаларига ихтисослашган 10 дан ортиқ компаниялар иштирокида иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди