Будапешт чироқлар санъати музейи Ўзбекистон маданият ва санъат муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр
Июнь 19, 2025. 11:37 • 58 сония
• 63
БУДАПЕШТ, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Будапешт чироқлар санъати музейининг стратегик ва бадиий раҳбари Сабольч Вида билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сабольч Вида Будапешт музейи дунёда деярли ўхшаши йўқ ноёб маданий муассаса эканлигини таъкидлади. Бу ўзига хос энг йирик музей бўлиб, унда барча экспонатлар ёруғлик, технология ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда яратилган. Музейнинг асосий вазифаларидан бири пандемиядан кейин кенг омманинг, айниқса, ёшларнинг музейларга ташриф буюришга бўлган қизиқишини оширишдир.
Суҳбат чоғида музей иши, тасвирий ва ёруғлик санъати, шунингдек, кўргазма фаолиятида инновацион ёндашувлардан фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Венгрия томони Ўзбекистон маданият ва санъат муассасалари билан алоқалар ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Ҳамкорликнинг истиқболлари йўналишлари сифатида кўргазмалар ташкил этиш, мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда маданий тадбирлар ва кўргазмалар ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш дастурлари қайд этилди.
Будапешт чироқлар санъати музейи раҳбарияти Ўзбекистон маданият муассасалари билан амалий ҳамкорликка, жумладан, музей ва ранглар санъати соҳасида қўшма ташаббусларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Томонлар мулоқотни давом эттириш ҳамда маданият ва замонавий санъат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди