Қорақалпоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи Афғон ОАВда кенг ёритилди

Май 12, 2026. 18:29 • 2 дақ

112
Қорақалпоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи Афғон ОАВда кенг ёритилди
Қорақалпоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи Афғон ОАВда кенг ёритилди
Қорақалпоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи Афғон ОАВда кенг ёритилди

ҚОБУЛ, 14 май. /“Дунё” АА/. Афғонистоннинг етакчи “Tolo News” ва “Ariana News” телеканалларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегациянинг Кобул ва Мазори-Шариф шаҳарларига амалга оширган ташрифи кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Эфирга узатилган дастурларда таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда турли учрашув ва мулоқотларда иштирок этган. Хусусан, хусусий сектор вакиллари билан ўтказилган B2B форматдаги учрашувларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилган.

Видеолавҳаларда қайд этилишича, Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Қорақалпоғистонда тадбиркорлик фаолияти учун жорий этилган имтиёзлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

Шунингдек ўқинг

Жумладан, Жўқорғи Кенгес раиси асосий солиқ турлари 50 фоизгача камайтирилгани, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгилангани, саноат истеъмолчилари учун электр энергияси тарифлари 15 фоизга пасайтирилгани ҳақида сўз юритган. У шунингдек, ер ажратишнинг соддалаштирилган механизми жорий этилгани, эркин иқтисодий зоналарда 3 йилдан 10 йилгача солиқ имтиёзлари мавжудлиги ҳақида маълумот берган.

Аманбай Оринбаев Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ушбу сиёсат Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқалар ривожига муҳим туртки беришини таъкидлади.

Афғон телеканалларида шунингдек, Мазори-Шариф шаҳрида Қорақалпоғистон савдо уйи очилиши билан боғлиқ маълумотлар ҳамда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартномалари имзолангани кенг ёритилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш