Logo

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ҳиндистонда амалий сафар билан бўлди

Декабрь 19, 2023. 14:14 • 40 сония

191
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ҳиндистонда амалий сафар билан бўлди

ДЕҲЛИ, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ҳиндистон Қуруқликдаги қўшинларининг Мадҳья-Прадеш штатида жойлашган Пиёдалар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур мактаб бошлиғи генерал-лейтенант Гажендра Жоши билан мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқалари, жумладан, Мудофаа вазирликларининг ўзаро ҳамкорлик даражаси юқори баҳоланди. Ҳар йили биргаликда ўтказилаётган "Дўстлик" ҳарбий машғулотлари, қўшма ишчи гуруҳлари учрашувлари ва бошқа тадбирлар ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшаётгани қайд этилди.


Гажендра Жоши Ҳиндистон Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Мудофаа вазирликлари ўртасидаги келишувга биноан мунтазам ўзаро ташрифлар, тренинг ва тажриба алмашиш машғулотларини амалга ошириш муҳимлигини урғулади.


Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давомида ўзаро манфаатли қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш