Польша корхоналарида Ўзбекистоннинг аграр олий таълим муассасалари талабалари учун ҳақ тўланадиган стажировкалар ташкил этилади

Октябрь 20, 2024. 17:09 • 2 дақ

255
Польша корхоналарида Ўзбекистоннинг аграр олий таълим муассасалари талабалари учун ҳақ тўланадиган стажировкалар ташкил этилади

ВАРШАВА, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон  элчихонаси кўмагида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг Польшага ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация аъзолари  Польшадаги йирик сабзавот етиштирувчи холдинг компания - "Green Crops" офисида бўлиб, корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.


Компания директори Адам Ружицки билан ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маҳаллий ҳўл мева-сабзавотларини Польшага экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг


Учрашув натижасида 2025 йил май-октябрь ойларида Польшадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда Ўзбекистоннинг аграр олий таълим муассасалари талабалари учун ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил этиш борасида аниқ келишувга эришилди. Бу стажировкалар билан боғлиқ барча ҳаражатлар "Green Crops" компаниясининг махсус грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари Цеханув шаҳридаги Игнаций Мосцицкий номидаги Амалий фанлар университети раҳбарияти билан учрашдилар. Унда Ўзбекистондаги аграр олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш