Ўзбекистон ва Малайзия мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирмоқда
Май 24, 2025. 12:51 • 2 дақ
• 71
КУАЛА-ЛУМПУР, 24 май. /"Дунё" АА/. Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султанбеков бошчилигидаги делегация Малайзияга сафари давомида Куала-Лумпур шаҳридаги "UCSI" халқаро мактаби фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида "UCSI" халқаро мактаблар тармоғи бош ижрочи директори Вилли Тан ва Куала-Лумпур шаҳридаги "UCSI" халқаро мактаби директори Иаин Слейд билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида мактаб таълими соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча жабҳаларда, шу жумладан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Республикада ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни келажак истиқболларини муҳокама қилиш ва бу борада мавжуд имкониятлар билан танишиш мақсадида "UCSI" халқаро мактаби раҳбарияти яқин келажакда мамлакатимизга ташриф буюриш бўйича таклифни ижобий қабул қилди.
Шунингдек, Халқаро мактабга ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари бу ерда ўқувчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишдилар.
1986 йили ташкил этилган"UCSI Group" Малайзиянинг олий таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, туризм, қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи йирик ҳолдинг ҳисобланади. Ҳолдинг таркибида университет, коллеж ва халқаро мактаблар ҳамда Бангладешда "UCSI" университети филиали бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди