Ўзбекистон Ишчи гуруҳи Буюк Британиянинг савдо-иқтисодий соҳадаги илғор тажрибасини ўрганди
Октябрь 23, 2024. 08:49 • 2 дақ
• 139
ЛОНДОН, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакилларидан иборат республика Ишчи гуруҳи 13-19 октябрь кунлари ташриф билан Лондон шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хизмат сафари давомида, Ишчи гуруҳ Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Экспортни молиялаштириш агентлиги, Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институти, Стандартлар институти, Экспортчилари уюшмаси, Савдо палатаси ва Савдо муҳофазаси идораси ҳамда Британия-Осиё бизнес кенгаши раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди ва ушбу ташкилотларнинг давлат савдо-иқтисодий сиёсатидаги ўрнини ўрганди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида умумий савдо айланмасини ошириш, республикага инвестициялар, грант ва техник кўмакни жалб қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш, ташқи савдони тартибга солиш тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таҳлилий маркетинг ўрганишларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси