Ўзбекистон ва Ҳиндистон камондан отиш федерациялари ҳамкорликни янада фаоллаштирмоқда
Апрель 02, 2025. 07:07 • 40 сония
• 107
ДЕҲЛИ, 2 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида мамлакатимиз Камондан отиш федерацияси ва Ҳиндистон Камондан отиш ассоциацияси раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган қулайликлар, Ўзбекистон вакилларининг халқаро мусобақаларда қўлга киритаётган юксак натижалари ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар камондан отиш билан машғул бўлган спортчиларнинг маҳоратини ошириш борасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ушбу жараёнда паралимпия вакилларига алоҳида эътибор бериш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги қайд этилди.
Мулоқот якунида ўзаро делегациялар алмашиш, халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, биргаликда ўқув йиғинлари ўтказиш, ўзбекистонлик мутахассислардан халқаро ҳакамлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш ва бошқа шериклик масалалари юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди