Ганжа давлат драма театрида ўзбек ва озар ёшлари ўртасидаги севги қиссасига бағишланган "Дунё севишганларники" номли спектакль саҳналаштирилди
Май 16, 2025. 17:02 • 59 сония
• 56
ГАНЖА, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ганжа давлат драма театрида озарбайжонлик драматург ва ёзувчи Амир Пахлавон қаламига мансуб "Дунё севишганларники" асари асосида саҳналаштирилган спектаклнинг намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу асар реал воқеаларга асосланган. У озар йигити ва ўзбек қизининг севги қиссасига бағишланган. Спектаклда, шунингдек, икки қардош халқ миллий анъаналаридаги яқинлик ва ўхшашликлар намойиш этилган.
Спектакль намойиши Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фахрий консуллиги томонидан Ганжа шаҳар ижроия ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда Ганжа шаҳри ижроия ҳокимияти раҳбари Ниязи Байрамов, Озарбайжон парламентининг маданият қўмитаси раиси ўринбосари, депутат Гюнай Эфендиева, Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фахрий консули Кянан Жалилов, шунингдек, зиёлилар, илм-фан ва маданият намоёндалари иштирок этди.
Депутат Гюнай Эфендиева, элчи Бахром Ашрафханов ва фахрий консул Кянан Жалилов ўз чиқшларида, ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги тарихий ришталар ва маданий алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳақида сўз юритдилар. Саҳналаштирилган спектакль нафақат театр асари, балки халқларимиз ўртасида чуқур илдиз отган дўстлик ва қардошлик муносабатлари байрами эканлиги ҳамда бу каби ташаббуслар қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди