Истанбулнинг Бейликдузу тумани раҳбарияти Бухоро шаҳри билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 14, 2023. 14:12 • 2 дақ

180
Истанбулнинг Бейликдузу тумани раҳбарияти Бухоро шаҳри билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирмоқда

ИСТАНБУЛ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Истанбул шаҳрининг саноатлашган ҳудудлардан бири - Бейликдузу тумани мэри Мехмет Мурат Чалик билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бейликдузу тумани мэри Мехмет Мурат Чалик Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. У Ўзбекистон ҳудудлари билан ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларда  ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.


Туркия томони, шунингдек, Бейликдузу туманида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, ҳудуд иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллаган соҳалар ва корхоналар ҳақида батафсил маълумот берди.  Қайд этилишича, туман иқтисодиёти саноат ва савдога асосланган. Хусусан, Туркиянинг энг йирик «Амбарли» порти, «Гурпинар» денгиз маҳсулотлари бозори ва 2011 йилда очилган яхта портлари,  шунингдек, иссиқлик электр станциялари ва  йирик саноат зоналари ҳудуд иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Шунингдек ўқинг


Бейликдузу тумани раҳбарияти Бухоро шаҳри билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳам қизиқиш билдирди.  Бухоро шаҳри билан туризм, маданият, санъат, меъморчилик йўналишларида тажриба алмашиш, таълим соҳасини ривожлантириш ва талабалар алмашинувини йўлга қийиш, тадбиркорлар ўртасида икки томонлама алоқалар ўрнатишнинг муҳимлиги қайд этилди.


Учрашув сўнггида илгари сурилган таклифларни Ўзбекистоннинг тегишли давлат идоралари ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан муҳокама қилиш мақсадида музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш