Кувайт компанияси вакили Пайариқ тумани ҳокими билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди
Сентябрь 13, 2024. 12:59 • 38 сония
• 99
АЛ-КУВАЙТ, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Alsalam Media Company: Project Development" компанияси вакилларининг Самарқанд вилоятига ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайт томони ташриф давомида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бўлиб, туман мутасаддилари билан музокаралар ўтказди ва ҳудудда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов кечган мулоқот чоғида ҳудудда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуасига Кувайтдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва Пайариқ туманига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар истиқболда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди