Кувайтнинг тажрибали шифокорлар иштирокида Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Октябрь 01, 2025. 14:12 • 2 дақ

198
Кувайтнинг тажрибали шифокорлар иштирокида Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

АЛ-КУВАЙТ, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси кўмагида Кувайт Жарроҳлик кенгаши президенти, "Adan Hospital" шифохонаси жарроҳи Муҳаммад ал-Кандарининг Фарғона вилоятига сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кувайт жарроҳлик кенгаши президенти Муҳаммад Алкандарини қабул қилди.

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди, бу жараёнда халқаро ҳамкорлик ва илғор тажрибаларни ўрганиш муҳимлигини таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Айни пайтда Кувайт жарроҳлик кенгаши ҳамда "Adan" шифохонаси вилоятдаги CAMU – Халқаро тиббиёт университети ва "Меридиан" клиникаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ташаббус доирасида Кувайтнинг тажрибали шифокор ва профессорлари иштирокида Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, магистратура талабаларини ўқитиш ҳамда уларни стажировкаларга юбориш режалаштирилган.

Муҳаммад ал-Кандари ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, келгусида бошқа қатор лойиҳаларни ҳам йўлга қўйиш ниятида эканини билдирди.

Вилоят ҳокими мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш