Logo

Лондон шаҳрида учинчи Ўзбекистон–Британия таълим форуми бўлиб ўтди

Май 25, 2025. 12:35 • 2 дақ

80
Лондон шаҳрида учинчи Ўзбекистон–Британия таълим форуми бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 25 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Лондонда учинчи Ўзбекистон-Британия таълим форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум ишида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худойқулов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, олий таълим муассасалари ректорлари, илмий тадқиқотчилар, таълим соҳаси бўйича мутахассислар, шунингдек, Британия академик ҳамжамияти ҳамда университетлари раҳбарияти иштирок этди.

Анжуман давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида олий таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Таълимни ривожлантириш масалалари, инновацион амалиётлар ва институционал ҳамкорликнинг университетлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик, битирувчилар бандлигини ошириш ва таълим муҳитидаги барқарор ўзгаришлар, халқаро ҳамкорлик доирасида инклюзив олий таълимни кенгайтириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Форум якунида 50дан ортиқ етакчи инглиз профессор-ўқитувчи ва мутахассислар республика университетларига жалб қилиш, Британия университетлари халқаро конференциялар ўтказиш ва янги ўқув-методик адабиётлар ишлаб чиқиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.

Туллио Лобетти, "QAA Global" ташкилоти вакили:

      – Форум юқори савияда ташкил этилди. Ҳозир кунда олий таълим соҳаси ҳам глобаллашиб бораётганлигини кузатиш қийин эмас. Бунда талабалар бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга таълим олиш мақсадида бораётганлиги ҳамда жараёнларнинг янада соддалашганини кўриш мумкин. Бу эса улар учун катта имкониятлар очмоқда

 Форум доирасида Ўзбекистон делегация билан жуда кўп ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилдик.

Мазкур йўналишларда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз.

Стивен Уоллис, Вестминистер университетининг халқаро таълим масалалари бўйича директори:

– Барчангизни Ўзбекистон-Британия учинчи таълим форумида кўриб турганимиздан жуда мамнунмиз.

Форум йилдан-йилга такомиллашиб, нуфузи янада ошмоқда. Тадбирда Британиянинг кўплаб университетлари ва таълим хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар иштирок этди.

Унинг доирасида кўплаб музокаралар ўтказилди ва томонлар учун манфаатли бўлган келишувлар имзоланди.

Албатта, бу каби тадбирлар олий таълим соҳаларидаги долзарб масалаларни ва ҳамкорликларни батафсил муҳокама қилиш учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш