Маккада «Ўзбекистон» биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилади
Ноябрь 23, 2023. 19:52 • 45 сония
• 690
ЖИДДА, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида Саудия Арабистонида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандошимиз Хайрулло Икромов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, Хайрулло Икромов Ўзбекистонда кечаётган янгиликларни доим кузатиб боришини, жумладан, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида эришилган юксак натижалар билан фахрланишини таъкидлади.
«Хорижда узоқ йиллардан бери ресторан бизнеси билан шуғулланиб келаман. Маккада ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу шаҳарнинг марказий қисмида янги тамаддихона очаяпмиз. Ушбу ресторанга «Ўзбекистон» деб ном қўйдик», деди у.
Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, нонвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди.
Макка шаҳридаги «Ўзбекистон» биринчи миллий таомлар ресторанининг расмий очилиш маросими 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди