Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрнинг етакчи тиббиёт мажмуасида малака оширадилар
Ноябрь 21, 2024. 11:51 • 2 дақ
• 264
ҚОҲИРА, 21 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида шу йилнинг 17-20 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Мисрга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон вакиллари Мисрнинг "Alameda Group" тиббиёт мажмуасида бўлди ва бу ерда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Alameda Group" мажмуаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳужжат асосида мажмуа таркибидаги "Alameda Academy"да қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимларини грант асосида малака оширишлари ва замонавий технологиялар асосида ўз билимларини мустаҳкамлашлари режалаштирилган.
"Alameda Group" мажмуаси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Мисрдаги энг нуфузли "Al Salam International Hospital", "Dar El Fouad Hospital", "Elixir Care Center", "Tabibi Clinics", "German Center for Rehabilitation" тиббиёт муассасалари ва "Alameda Academy"ни қамраб олган. Мажмуада 1023 та палата, 5000 дан ортиқ ходим, шу жумладан 1000 га яқин шифокор бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси