Андижон ва Хитойнинг Ҳайкоу шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Август 08, 2026. 10:00 • 2 дақ

96
Андижон ва Хитойнинг Ҳайкоу шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
Андижон ва Хитойнинг Ҳайкоу шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

 ГУАНЧЖОУ, 8 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Андижон ва Ҳайкоу шаҳарлари ҳокимликлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Андижон шаҳри мутасаддилари ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ҳайкоу компания ва ташкилотларининг ишлаб чиқаришдаги бой тажрибасини татбиқ этишга ва саноат кооперациясини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Ҳайкоу шаҳар партия қўмитаси аъзоси, вице-мэр Тонь Гуичан икки мамлакат ўртасидаги турли соҳаларда прагматик ҳамкорлик чуқурлашиб, ҳудудлараро алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Музокаралар давомида икки шаҳар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандум имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Ҳайкоу ­– Хитойнинг Хайнань провинцияси маъмурий маркази бўлиб, минтақанинг сиёсий, иқтисодий, илмий-технологик, маданий ва транспорт хаби ҳисобланади.

Шаҳар аҳолиси 3 миллион кишини, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 37 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ҳайкоу таркибида 4 та маъмурий туман (Сюйинг, Лонгхуа, Цюншань ва Мэйлань) ҳамда 1 та “Миллий юқори технологияли саноатни ривожлантириш зонаси” фаолият юритади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси