Жиззах Жамоат саломатлиги техникуми ва Покистоннинг “GAK HealthCare International” ташкилоти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Июль 04, 2026. 14:00 • 2 дақ

38
Жиззах Жамоат саломатлиги техникуми ва Покистоннинг “GAK HealthCare International” ташкилоти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Жиззах Жамоат саломатлиги техникуми ва Покистоннинг “GAK HealthCare International” ташкилоти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

ИСЛОМОБОД, 4 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Жиззах Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ва Покистоннинг “GAK HealthCare International” кўп тармоқли тиббиёт ва таълим ташкилоти ўртасида Англашув меморандумини имзолаш маросими онлайн шаклда ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур меморандумнинг имзоланиши Жиззах Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, таълим сифатини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда тиббиёт соҳаси учун рақобатбардош ва малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.

Ҳужжат профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, талабалар учун халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш, қўшма семинарлар, конференциялар ва ўқув-тренинг дастурларини ташкил этиш, илмий-амалий тажриба алмашиш ҳамда инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби бир қатор йўналишларни қамраб олади.

Шунингдек,  онлайн учрашувда томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини кўриб чиқдилар. Жумладан, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, жамоат саломатлиги, илмий-тадқиқот фаолияти ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича ўзаро шерикликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш