Ўзбекистон ва Ҳиндистон саноат вазирлари Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 07, 2026. 13:07 • 2 дақ
• 130
ТОШКЕНТ, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қирғизистонда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саноат вазирлари IV йиғилиши доирасида Ҳиндистон оғир саноат вазири Ҳарданаҳалли Девегоуда Кумарасвами билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Томонлар геология, тоғ-кон саноати, муҳим минералларни қазиб олиш, кўмирни газлаштириш, атом энергетикаси ва саноат кооперацияси соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Асосий эътибор Ҳиндистоннинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш ва металларни қайта ишлашга жалб этишга қаратилди.
Шунингдек, жорий йил 18 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон - Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси