Наманганлик ҳамширалар Германия шифохоналарида ишлаши мумкин
Июль 17, 2024. 09:34 • 28 сония
• 131
НАМАНГАН, 17 июль. /"Дунё" АА/. Наманган вилояти ҳокимлигида Швейцариянинг "Globogate Concept AG" ташкилоти раҳбари Жоҳаннес Мейер билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда ҳамкорлик доирасида наманганлик ўрта бўғин тиббиёт ходимларини немис тилига ўқитиш ва дастурни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларни Германия шифохоналарида иш билан таъминлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳар икки томон лойиҳа бўйича амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги ҳамкорлик юзасидан келишиб олдилар.
Мулоқот якунида Наманган вилояти ҳокимлиги ва Швейцариянинг "Globogate Concept AG" ташкилоти раҳбарияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди