Ўзбекистон ва Малайзия таълим муассасалари биргаликда халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади
Июль 07, 2025. 10:49 • 1 дақ
• 146
КУАЛА-ЛУМПУР, 7 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Академик лицейи ҳамда Малайзиянинг "Pine Hills International Schools" мактаблар тармоғи мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Академик лицейи ҳамда Малайзиянинг "Pine Hills International Schools" мактаблар тармоғи ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ҳужжат халқаро Кембриж таълим дастуридан фойдаланиш, Кембриж тизими стандартлари ва мезонлари бўйича тажриба алмашиш, математика фани бўйича инглиз тилида масофавий ўқитишни ташкил этиш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда таълим методологиялари ва педагогик инновациялар бўйича қўшма илмий семинар ва вебинарлар ўтказишни назарда тутади.
Шунингдек, 2026 йилда "Pine Hills International Schools" мактаблар тармоғи раҳбари ва жамоаси бошчилигидаги олий таълим муассасаларига тайёрланаётган юқори синф талабалари гуруҳининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
2001 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Малайзиядаги "Pine Hills International Schools" мактаблар тармоғи халқаро тан олинган Кембриж таълим муассасаси ҳисобланади. Унинг 5 та филиалида ҳозирда 6 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Бундан ташқари, "Pine Hills" мактаблари инклюзив таълим бўйича, яъни алоҳида таълимга эҳтиёжи бор болаларни одатий синфларга ва жамиятга тайёрлаш бўйича Жануби-Шарқий Осиёда етакчи муассаса ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди