Logo

Риштон туманида Хитойнинг илғор тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади

Август 19, 2024. 11:32 • 41 сония

114
Риштон туманида Хитойнинг илғор тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади

ГУАНЧЖОУ, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ходимлари ва Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Бош консулхона ва Риштон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хитойнинг жанубий провинцияларидаги йирик компаниялар иштирокида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Гуандун ва Фузцянь провинциялари тадбиркорларини Риштон туманига бизнес-миссиясини уюштириш, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Гуандун провинциясига ташрифини амалга ошириш, туманнинг инвестициявий, туризм имкониятларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, чинни буюмлар, ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бўйича Хитойнинг илғор тажрибасини ўрганиш тўғрисида фикр алмашилди.

Риштон туманига Хитойдан келаётган туристлар сонини кўпайтириш ва туманда ўтказилаётган халқаро фестивалларда хитойликлар иштирокини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш