Ўзбекистон ва БАА илм-фан муассасалари ўртасидаги алоқалар янада жадаллашади
Ноябрь 03, 2023. 11:37 • 57 сония
• 242
АБУ-ДАБИ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирлигидаги Муҳаммад Бин Зоид номидаги гуманитар фанлар университети делегацияси амалий сафар билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

БАА илм-фан вакиллари сафар давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида юртимизда диний-маърифий соҳада, хусусан, ислом дини меросини қайта тиклаш, маърифий ислом ғоясини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Учрашув якунида ўзаро алоқаларни янада жадаллаштириш мақсадида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Муҳаммад Бин Зоид номидаги гуманитар фанлар университети делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарияти билан музокара ўтказди.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистон – БАА ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бораётгани таъкидланди. БАА томони Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Учрашув якунида томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Имзоланган ҳужжатларга мувофиқ, томонлар қўлёзма ва электрон китоблар алмашиш, маданий тадбирлар ўтказиш, ўқув дастурлар ишлаб чиқиш ва маҳорат дарслари ташкил этиш, академик нашрлар ва илмий ҳужжатлар алмашиш, қўшма раҳбарлик остида диссертациялар ёзиш ҳамда докторантларни тайёрлаш, илмий тадқиқотларни амалга ошириш масалаларида ҳамкорлик қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди