Ўзбекистон ва Германия тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Октябрь 18, 2023. 09:51 • 2 дақ

• 138
Ўзбекистон ва Германия тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

БЕРЛИН, 18 октябрь. /«Дунё»/. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12-19 октябрь кунлари  амалий ташриф билан Германияда бўлиб турибди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Делегация вакиллари Германияга ташриф доирасида «Aesculap» раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Мулоқот натижасида «Aesculap» академиясида 10 нафар ўзбекистонлик жарроҳлар орасидан етакчи профессионал тренерларни тайёрлаш ва Тошкент шаҳрида «Aesculap» академияси филиалини очиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек ўқинг


Ушбу келишувлар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари учун ўз малакасини ошириш, тиббиёт соҳасидаги илғор услуб ва технологияларни ўзлаштиришда беқиёс имконият тақдим этади. Шунингдек, ўзбекистонлик бўлғуси тиббиёт ходимлари ва мутахассисларга соҳанинг дунёдаги етакчи академиясида таълим олиш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар ва технологиялардан фойдаланишни ўрганиш учун шароит яратади.


Бундан ташқари, Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасаларида мазкур академиянинг 11 та  бўлимини очиш режалаштирилган. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш