Ўзбекистон–Британия ўртасида икки давлат дипломини бериш масаласи кўриб чиқилди
Март 27, 2026. 18:40 • 2 дақ
• 91
ЛОНДОН, 27-март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги ва Буюк Британиянинг “Harrow, Richmond and Uxbridge Colleges” таълим ташкилоти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу учрашув Ўзбекистон ва Британия ўртасида касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, “HRUC” Буюк Британияда қўшимча таълим соҳасида етакчи муассасалардан бири ҳисобланади. У 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, турли соҳалар бўйича сифатли таълим дастурлари ва курслар таклиф қилади.
Учрашув давомида томонлар касбий таълим дастурларини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, талабаларга икки давлат дипломини бериш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.
Британия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, уларни халқаро бозорга чиқариш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва замонавий таълим стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар пилот лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси