Logo

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Апрель 17, 2025. 11:44 • 30 сония

218
Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

ФАРҒОНА, 17 апрель. "Дунё" АА/. "Фарғона–Урумчи–Фарғона" йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фарғона вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар кенгайтирилаётган бўлиб, яна бир янги Фарғона-Урумчи-Фарғона йўналишида авиапарвоз йўлга қўйилмоқда.

Хитойда амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Урумчи шаҳрида янги авиақатновга тантанали старт бериш маросимида иштирок этди.

Мазкур авиапарвоз икки ҳудудни боғлаш, савдо, иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм йўналишида муҳим аҳамият касб этади.

Парвозлар 18 апрель кунидан бошлаб амалга оширилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш