Logo

Ўзбекистон ва Афғонистон мутахассислари Мозори Шариф шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар

Октябрь 22, 2024. 09:48 • 38 сония

204
Ўзбекистон ва Афғонистон мутахассислари Мозори Шариф шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар

КОБУЛ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Афғонистон Шаҳарсозлик вазирлиги мутасаддилари ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Афғонистон томонидан, шунингдек, Балх вилояти маъмурияти, Ташқи ишлар вазирлиги бўлими, вилоят ҳудудий шаҳарсозлик бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари қатнашди.

Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича амалий фикр алмашдилар. Мозори Шариф шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш ишларига эътибор қаратди

Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.

Мазкур мадрасанинг Ўзбекистон томонидан бунёд этилиши тили ва анъаналари, маънавий қадриятлари ва маданиятлари ўхшаш бўлган халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш