Стокгольм шаҳрида "Марказий Осиё – Шимолий Европа" форматида ўтказилган форумда минтақалараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 02, 2025. 16:10 • 49 сония
• 91
СТОКГОЛЬМ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 27-28 май кунлари Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида "Янги Марказий Осиё шаклланмоқда" мавзусида икки кунлик сиёсий форум бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тараққиёт стратегияси" маркази маълумотига кўра, унда расмийлар, таҳлилчилар ва мутахассислар Марказий Осиёда олиб борилаётган ички ислоҳотлар ҳамда Европа Иттифоқи ва Шимолий Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Форумнинг биринчи кунида минтақанинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига бағишланган сессиялар ўтказилиб, миллий ислоҳотлар дастурлари, инвестициявий тенденциялар ва минтақавий трансформация жараёнлари хусусида фикр алмашилди.
Тадбирнинг иккинчи куни Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик, стратегик хомашёга етиш имкониятлари ва Шимолий Европа давлатларининг ҳамкорлик моделлари Марказий Осиё учун қанчалик долзарб эканлиги каби мавзуларга бағишланди.
Анжуман Марказий Осиё, Европа ва Шимолий Европа мамлакатлари ўртасидаги устувор йўналишлар ҳамда имкониятларни аниқлаш, шунингдек, самарали сиёсий қарорлар қабул қилинишига кўмаклашиш мақсадида билим ва тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди