Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми ўтказилди
Июнь 25, 2025. 10:58 • 57 сония
• 98
ТОШКЕНТ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-форум Ўзбекистон-Малайзия бизнес альянси, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Малайзия Бош вазири ўринбосари - энергетика ва сув трансформацияси вазири Фадиллаҳ бин Юсуф ҳамда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилдилар.
Тадбирда Малайзиянинг расмий идоралари, "FIVE Petroleum Malaysia", "Next Green Global", "KK Group", "N.U.R. Power" каби салоҳиятли компаниялари, Ўзбекистон томонидан "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзэлектроаппарат", "Тошкент тарктор заводи", "Global Textile" каби йирик корхоналар вакиллари қатнашди.
Форум давомида бизнес ва давлат вакиллари ўртасида B2B ва B2G шаклидаги учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида бир қатор инвестиция ва савдо келишувларига эришилди ва муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон-Малайзия бизнес альянси 2024 йил 5 июлда мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ малайзиялик ишбилармон доира вакиллари ташаббуси ташкил этилган. Нодавлат ташкилот ҳисобланган мазкур Альянснинг асосий вазифаларига ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш киради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди