Ўзбекистон ва Покистон маданият вазирлари Самарқанддаги учрашувда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар
Июнь 02, 2025. 14:42 • 55 сония
• 71
САМАРҚАНД, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 26-28 май кунлари Покистон миллий мерос ва маданият вазири Аврангзеб Хан Хичи амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Покистон миллий мерос ва маданият вазири, "Самарқанд шаҳри – 2025 йил Ислом дунёси маданий пойтахти" тантанали тадбирлари ҳамда "Ислом дунёси маданий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва бирдамлик" форумида иштирок этди.
Покистон миллий мерос ва маданият вазири Аврангзеб Хан Хичи ташриф давомида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди.
Мулоқот давомида маданий-гуманитар йўналишларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Жумладан, маданият соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик меморандумини навбатдаги беш йиллик муддатга узайтириш, икки мамлакатда ўзаро маданият кунларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида, "Ўзбекистон-Покистон: умумий маданий мерос" номли фотокўргазма ташкил этиш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимида Покистон музейларининг ўз экспонатлари билан иштирокини таъминлаш ва 2026 йилда мазкур мамлакатда ўтказиладиган халқаро маданий тадбирларда юртимиз делегациясининг иштирокини уюштириш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди