Ўзбекистон ва Россиянинг Приморск ўлкаси ўртасида маданий алоқалар кенгайтирилади
Сентябрь 23, 2026. 15:30 • 50 сония
• 126
ВЛАДИВОСТОК, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Хажиакбар Вахабов Приморск ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари, маданият ва архив иши вазири Елена Бронникова билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида маданий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Приморск ўлкасида ўтказиладиган халқаро танлов ва тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш, маданият кунларини ташкил этиш, театр жамоаларининг гастролларини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Елена Бронникова икки давлат раҳбарларининг ўзаро дўстона муносабатлари ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этган ҳолда, ҳудудлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси