Италиянинг мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича илғор тажрибаси ўрганилди
Ноябрь 01, 2024. 18:49 • 48 сония
• 134
РИМ, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги раҳбари Нурали Абдуллаев бошчилигидаги вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат делегациянинг жорий йил 28-30 октябрь кунлари Италияга ташрифи ташкил этилди , деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф мевали боғ ва токзорларни барпо этиш, кўчат етиштириш ва уларни сертификатлаштириш бўйича Италиянинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида уюштирилди.
Делегация аъзолари Италиянинг йирик кўчатчиликка ихтисослашган ва инвитро лабораториялари, хусусан, "Vitroplant Italia", "Battistini Vivai", "Mazzoni Group", "Salvi Vivai" компаниялари ҳамда Италия кўчатчилик маркази (CAV) фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми томонидан мева, зайтун, цитрус ва резавор кўчатчилиги соҳасида ушбу мамлакатда сертификатлаш дастурини амалга ошириш тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон вакиллари гилос, олма, ўрик, нок, қулупнай ва бошқа мева кўчатчилиги тизими ва уни сертификатлаш жараёни бўйича атрофлича маълумот олдилар.
Италия Кўчатчилар уюшмаси ва бошқа компаниялар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди