Logo

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Ўмонда таълим саёҳатида бўлди

Май 04, 2025. 12:12 • 55 сония

104
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Ўмонда таълим саёҳатида бўлди

МАСҚАТ, 4 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида мактаб таълими ва маданий алмашинув лойиҳаси доирасида Тошкентдаги "NovaSchool" мактаби ўқитувчилари жорий йилнинг 9-16 апрель кунлари Масқат шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Мазкур дастурни амалга ошириш масалалари Масқат шаҳрида шу йил февраль ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ўмон бизнес етакчилари ҳамда таълим муассасалари вакиллари форуми давомида муҳокама қилинган эди. Хусусан, Ўмоннинг "MySchool" мактаби раҳбари Набиль Хажлавий Ўзбекистондаги "NovaSchool" мактаби билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги делегация ушбу лойиҳани келишиш учун "MySchool" мактаби раҳбари Набиль Хажлавий билан музокара ўтказди.

Учрашув якунларига кўра, икки мактаб ўртасида алмашинув дастурини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Дастур икки мамлакат ўқувчиларининг етти кунлик сафарларини грант асосида амалга оширишни назарда тутади.

Лойиҳанинг биринчи босқич 9-16 апрель кунлари бўлиб ўтди. Мазкур саналарда "NovaSchool"нинг 9 нафар ўқувчиси Масқатда бўлди. Сафар давомида улар Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналарини намойиш этишди, шунингдек, Ўмоннинг маданий мероси билан танишиб, ўз тенгқурлари билан дўстона алоқалар ўрнатдилар.

"MySchool" ўқувчиларининг Ўзбекистонга жавоб сафари жорий йил куз фаслида режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш