Logo

Ўзбекистон бош консули Россия ташқи ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкасидаги вакили билан учрашди

Июнь 29, 2025. 13:48 • 41 сония

78
Ўзбекистон бош консули Россия ташқи ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкасидаги вакили билан учрашди

КРАСНОЯРСК, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Красноярск ўлкасига амалга оширган амалий сафари давомида Россия ташқи ишлар вазирлигининг мазкур ўлкадаги вакили Артем Захаров билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, саноат кооперацияси, туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Россия томони ҳудудлараро бизнес-форумлар ва туроператорлар учун ўзаро инфо-турлар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳиятини Красноярск ўлкасида кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Консуллик масалалари ва миграция мавзуси мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида Россия ТИВнинг Красноярскдаги ваколатхонаси билан мазкур ҳудуддаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ишларни кучайтиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш