Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодиёт соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширишни муҳокама қилмоқда
Июнь 03, 2025. 09:17 • 59 сония
• 96
ЛОНДОН, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "CERGE-EI" фонди президенти ва бош директори Тони Клаудино ҳамда ушбу ташкилот бошқаруви аъзоси Сюзан Уолтон билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда иқтисодий таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тони Клаудино жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга қилган сафари давомида бўлиб ўтган учрашувлар натижаларини юқори баҳолади. "Ўзбекистонга ташриф давомида "Эл-юрт умиди" жамғармаси, шунингдек, мамлакатингизнинг қатор етакчи олий ўқув юртлари раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказдик. Натижада шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, иқтисодиёт соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ихтисослаштирилган таълим дастурлари ва стипендия ташаббусларини амалга ошириш кўзда тутилган", – деди у.
"SSRN" ва "RePEc" маълумотларига кўра, мазкур фонд дунёнинг етакчи тадқиқот институтлари қаторидан жой олган "CERGE-EI" (Иқтисодий тадқиқотлар ва магистратура таълими маркази —Иқтисодиёт институти) ҳузурида фаолият юритади. Университет ривожланиш иқтисодиётига ихтисослашган тадқиқот институтларининг глобал тармоғи бўлган Глобал тараққиёт тармоғининг бир қисмидир.
Жамғарманинг миссияси ривожланаётган мамлакатларда ёш мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу мақсадда "CERGE-EI" ва Европадаги бошқа таълим муассасаларида ўқиш учун тадқиқот грантлари ва стипендиялар тақдим этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди