Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировкалар ташкил қилиниши мумкин
Сентябрь 13, 2024. 07:35 • 46 сония
• 160
ВАРШАВА, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Польшанинг "Green Crops" компанияси директори Кшиштоф Ружицки, Краков аграр университети профессори Марчин Немец ва Цеханув амалий фанлар давлат академияси доктори Рафал Гурскининг мамлакатимизга амалий сафари уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида делегация аъзолари Тошкентда бўлиб ўтган "Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, "Agromir", "Marakand Meva Sabzavot" ва "Agromir Impex Trade" компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳўл мева ва сабзавотларни ушбу мамлакатга экспорт қилиш ҳамда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил қилиш бўйича грантларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди