Параспортчиларимиздан навбатдаги ғалабалар, ҳозирча 140 та медаль қўлга киритилди

Октябрь 23, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 362

АЙЧИ–НАГОЯ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. V ёзги Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси вакиллари турли спорт турларида муносиб натижаларни қайд этиб, медаллар жамғармасини тобора бойитмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Пара енгил атлетика бўйича Каромат Омонова ядро улоқтиришда 13,16 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатди. Ҳусния Олимжонова узунликка сакрашда 5,46 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлиб, мусобақа рекордини янгилади. Ёқутхон Холбекова ушбу йўналишда кумуш, Шаҳинахон Йигиталиева эса ядро улоқтиришда бронза медалини қўлга киритди.

Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,04 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Параосиё ўйинлари рекордини янгилади. У мусобақалар давомида жами учта – олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

 Шаҳризода Темирова мазкур баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди. Диск улоқтиришда Мадина Мухторова ва Наврўза Аҳмадова олтин, Кубаро Ҳакимова кумуш ҳамда Фароғат Муҳаммадқулова бронза медалларини қўлга киритди. Наврўза Аҳмадова Осиё рекордини ҳам янгилади.

Шунингдек ўқинг

Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S-13 классида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсида Егор Болотов 2:12.97 натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатди. Дмитрий Хорлин эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Пара велоспорт баҳсларида шоссе йўналишининг C4-5 класси бўйича гуруҳ пойгасида Азимбек Абдуллаев кумуш медални қўлга киритди.

Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида 86 килограмм вазн тоифасида Орзигул Ўролова 136 килограмм натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Рўза Қўзиева, Рухшона Ўктамова ва Қудратой Тошпўлатовадан иборат Ўзбекистон жамоаси жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди. Ядро улоқтиришда Муҳаммад Рихсимов ҳам бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони ҳозирча 43 та олтин, 47 та кумуш ва 50 та бронза, жами 140 тага етди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш