Дипломатлар кўмагида Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди
Октябрь 23, 2026. 19:00 • 56 сония
• 66
ПРАГА, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари кўмагида Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз Ватанимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, юртдошимиз Б.В. дастлаб Болгарияга ишлаш мақсадида борган. Бироқ у ерда иш ҳақи тўланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли Чехияга ўтган.
Ватандошимиз Чехияда керакли ҳужжатларни расмийлаштира олмагани учун доимий иш топа олмаган. Натижада у даромад манбаисиз қолиб, жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Прагада яшаш учун маблағсиз қолган ҳамюртимиз Ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб, элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилган.
Дипломатик ваколатхона томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида юртдошимиз “Прага–Боку–Тошкент” йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтиб келди.
Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатлари чет элда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга амалий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси