Ўзбекистонлик сумочи Дурдона Абдужабборова жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Сентябрь 10, 2024. 10:22 • 46 сония
• 2424
КРОТОШИН, 10 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Польшанинг Кротошин шаҳрида сумо бўйича йигирма бешинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда 33 та мамлакатдан 200 га яқин сумо спорти вакиллари куч синашди. Эътиборлиси, мазкур дунё биринчилигида тарихда илк марта ўзбек сумочилари ҳам иштирок этди.
Чемпионатда Ўзбекистон шарафини эркаклар ўртасида 80 килограммгача вазн тоифасида Абдуқодир Усмонов, 115 килограммгача вазнда Махмуджон Максудов, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 73 килограммгача бўлган оғирликда Фаридахон Тулашова ва мутлақ оғир вазнда Дурдона Абдужабборова ҳимоя қилди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Дурдона Абдужабборова ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон сумо спорти тарихида жаҳон чемпионатида биринчи бронза медалини кўлга киритган спортчига айланди. У баҳслар давомида Эстония, Польша ва Украина спортчилари билан беллашди. Натижада икки нафар рақибасини мағлуб этди. Шунингдек, икки марта мағлубиятга учради. Якунда вакиламиз жаҳон чемпионатининг совриндорлари қаторидан жой олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди