Ўзбекистон ва Шотландия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ноябрь 19, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 4
Ўзбекистон ва Шотландия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

ЭДИНБУРГ, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчиси Равшан Усмановнинг Эдинбург шаҳрига амалий ташрифи доирасида Шотландия ҳукуматининг миграция стратегияси бўйича гуруҳи раҳбари Жек Тирлвелл ва “Ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази” вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Worker Support Centre” Шотландиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ихтисослашган мустақил хайрия ташкилотидир. Марказ қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий парвариш соҳаларида мавсумий ишчи визалари орқали мамлакатга келаётган хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. Ташкилот вакиллари мавсумий ишчиларга маслаҳат бериш, уларнинг муаммоларини тегишли идораларга етказиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва соҳавий тадбирлар ўтказиш борасидаги фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар чоғида Шотландияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга амалий ва юридик ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Элчихона мигрантларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш, шароитларини яхшилаш ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратди. Ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш ва фуқаролар мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Шотландия ҳукумати, “Worker Support Centre” ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ушбу йўналишда амалий шерикликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш