Самарқандда футзал бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди
Май 27, 2024. 10:06 • 47 сония
• 185
САМАРҚАНД, 27 май. /"Дунё" АА/. Кеча қадимий Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида шу йил 14 сентябрдан 6 октабргача Ўзбекистонда илк бор ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тантанали маросимда ФИФА раҳбарияти, Ўзбекистон Спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда мамлакат футбол ассоциацияси вакиллари иштирок этди.
Дастлаб ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг мурожаати намойиш этилди. Сўнг МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, мусобақада барча иштирокчиларга омад тилади.
Кейин қура ташлаш маросими ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия жамоалари билан "А" квартетидан жой олди. Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви 14 сентябрь куни Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати учрашувлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди